Линклар

logo-print
Афғонистон ғарбида амалга оширилган ҳужум оқибатида НАТО етакчилигидаги халқаро кучларининг тўрт аскари нобуд бўлди.

Яна бири мамлакат шарқида исёнчилар уюштирган ҳужум пайтида ўлди.

НАТО расмийлари ҳалок бўлган аскарлар қайси давлат фуқаролари экани ва ҳужумга оид бошқа маълумот тарқатмади.

Афғонистоннинг ғарбий минтақасига АҚШ, Италия, Испания ва Литва қўшинлари ташланган.

Афғонистонда шу ойнинг ўзида 35дан ортиқ хорижлик аскар нобуд бўлди.

Афғонистонда тўққиз йилдан бери олиб борилаётган ҳарбий амалиётлар давомида 2010 йил Халқаро коалиция кучлари энг кўп талафот кўрган йил бўлди.
XS
SM
MD
LG