Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:59

НАТО давлатлари Мудофаа ва Ташқи ишлар вазирлари учрашуви бошланди


НАТО Бош котиби глобал иқтисодий бўҳрон сабабли юзага келган молиявий қийинчиликларга қарамай, ташкилотга аъзо давлатларни бир тармоққа бирлаштирувчи ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини яратиш таклифини маъқуллашга чақирди.

Андерс Фог Расмуссен НАТОнинг вазифаси “замонавий таҳдидларга қарши замонавий мудофаа тизимини яратиш керак”, дея таъкидлади.

НАТОга аъзо давлатлар вазирларининг Брюсселдаги учрашувида сўзлаган Расмуссен ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини яратиш учун зарур бўлган маблағни “топиш мумкин” деди.

- Биз НАТО бутун Европани ракета ҳужуми таҳдидидан мудофаа қила олиш имкониятига эга бўлишни хоҳлаши масаласида ҳам қарор қабул қилишимиз керак. Таҳдид аниқ. Имконият мавжуд. Сарф-ҳаражатларни қоплаш мумкин. Мен НАТО Европа учун ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини ярата олади деб ўйлайман ва шундай қилишимиз кераклигига ишонаман. Чунки НАТОнинг вазифаси мамлакатларимизни таҳдидлардан ҳимоя қилишдан иборат,- деди Андерс Фог Расмуссен.

НАТО давлатлари Мудофаа ва Ташқи ишлар вазирларининг Брюсселдаги йиғилишида Иттифоқнинг янги “стратегик концепцияси” муҳокама этилиши кутилмоқда.

Бу ҳужжат янги таҳдидлар, жумладан, ғаразгўй давлатларнинг ракета ҳужуми таҳдиди, терроризм ва кибернетик ҳужумлар масалаларини ўз ичига олган.

Янги концепциянинг якуний матни НАТО раҳбарларининг ноябр ойида Лиссабонда бўладиган саммитида тасдиқланиши режаланган.
XS
SM
MD
LG