Линклар

Тошкент Сеулга гольф-клубдаги воқеа юзасидан изоҳ берди


Тошкентдаги “Lakeside Golf Club” мажмуаси

Тошкентдаги “Lakeside Golf Club” мажмуаси

Ўзбекистон Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирлигига 9 октябр куни Тошкентдаги корейс тадбиркорларига қарашли гольф-клубда ўтказилган рейд бўйича расмий изоҳ юборди. Душанба куни Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчиси Жанубий Корея ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилиб, унга норозилик нотаси топширилган эди.


Расмий Сеул ўтган шанба куни кореялик ширкатга қарашли Тошкентдаги гольф-клубга ҳуқуқ-тартибот идоралари рейд уюштириб, тинтув ўтказгани юзасидан кескин норозилик билдирди.

Бу ҳақда Озодликка маълум қилган Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирлигининг Ўзбекистон масалалари бўйича мутасаддиси Сара Ким Тошкентдан олинган расмий хат мазмунини ошкор қилишдан тийилди.

- Ҳа биз Ўзбекистон томонининг бу воқеа юзасидан расмий позицияси билдирилган мактубни олдик. Лекин матбуот учун мактубга оид маълумотларни очиқлай олмаймиз, деди Сеул расмийси.

Эслатиб ўтамиз ўтган шанба куни Кореянинг “Shindong Enercom” ширкати қарашли Тошкентдаги гольф-клубга ўзбек ҳуқуқ-тартибот идоралари рейд уюштириб, тинтув ўтказгани юзасидан расмий Сеул Ўзбекистон элчисига норозилик нотасини топширган эди.

Ўзбекистонда чиқадиган Узметроном ва Ҳаракат интернет нашрларига кўра, Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари “Lakeside Golf Club” мажмуаси фаолиятида жиддий қонунбузарликларни аниқлаган ва 9 октябр кунги рейд пайтида бир неча киши ҳибсга олинган.

Коеря Ташқи ишлар вазирлиги расмийси Ким хоним ҳисбга олишлар ҳақидаги маълумотни инкор қилиб, гольф-клуб фаолиятидаги қонунбузарликларга оид иддаоларни изоҳсиз қолдирди.

Шунингдек, Узметроном наўри воқеа жойига етиб келган Корея элчихонаси консули Шин Кичёлнинг ҳатти-ҳаракатлари юзасидан Ўзбекистон томони Кореяга шикоят ҳатини тайёрлаётганини хабар қилди.

Сара Ким Ўзбекистон томонидан консул устидан шикоят келиб тушмаганини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG