Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:14

Россияда аҳолини рўйхатга олиш кампанияси бошланди


Россия бўйлаб 650 минг ходим 25 октябрга қадар одамлардан уларнинг оилавий аҳволи, туғилган жойи, миллати каби соҳаларга оид ўнлаб саволларга жавоб оладилар.

Россия аҳолиси 142 миллион экани айтилади. 1991 йилда Совет Иттифоқи парчаланган пайтда мамлакат аҳолиси сони 148 миллион кишини ташкил этган.

2002 йилдан бери биринчи марта ўтказилаётган аҳолини рўйхатга олиш кампанияси учун Россия ҳукумати 17 миллион АҚШ доллари сарфламоқда.

Давлат статистика қўмитаси аҳолини рўйхатга олиш натижаси келаси йил охирида маълум бўлишини билдирди.
XS
SM
MD
LG