Линклар

Сурхондарёда экстремистик ташкилотнинг 14 аъзоси озодликдан маҳрум этилди


Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбага асосланиб Интерфакс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Сурхондарё вилоятида яширин фаолият олиб борган “Жиҳодчи исломчилар” экстремистик ташкилоти фош этилган.

Мазкур ноқонуний ташкилотнинг 14 аъзоси, жумладан, икки нафар қиз ҳибсга олинган.

Уларнинг ҳаммаси суд томонидан турли муддатларга озодликдан маҳрум этилган.

Тергов давомида судланувчилар хориж давлатидан жиҳодга даъват қилувчи китоблар, варақалар ва бошқа ташвиқот материалларини олиб тарқатгани аниқланган.

Уларнинг мақсади Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигини парчалаш, давлат тузумини ўзгартириш ва халифалик барпо этишдан иборат бўлган.

Кейинги йилларда турли экстримистик ташкилотларга аъзоликда айбланиб, қамалаётган ўзбекистонлик мусулмонлар сони ошмоқда.
XS
SM
MD
LG