Линклар

logo-print
Венесуэла президентининг ташрифидан мақсад Россия билан икки томонлама алоқаларни кенгайтиришдан иборат.

15 октябр куни Чавес Россия Президенти Дмитрий Медведев ва Бош вазир Владимир Путин билан музокара олиб боради.

Мулоқот чоғида Венесуэланинг Россиядан танклар сотиб олиши, атом энергияси ва банк соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш каби масалалар муҳокама этиши кутилмоқда.

Сўнгги уч йил ичида Чавес Венесуэла армияси учун Россиядан беш миддиард АҚШ долларига жанговор учқичлар, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва танклардан иборат замонавий қуроллар сотиб олди.

Уго Чавес Россиядан кейин Беларус, Украина, Эрон, Сурия ва Португалияга сафар қилади.
XS
SM
MD
LG