Линклар

Россияда яна бир ўзбекистонлик жинсий тажовузда айбланмоқда


Анвар Қурбонбоев Россияда жинсий тажоввуз содир этганликда айбланган ўзбекистонлилкларнинг биринчиси эмас.

Анвар Қурбонбоев Россияда жинсий тажоввуз содир этганликда айбланган ўзбекистонлилкларнинг биринчиси эмас.

14 октябр куни Россиянинг Нижний Новгород вилояти Викса шаҳрида Ўзбекистон фуқароси Анвар Қурбонбоевга Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 135 моддаси, яъни зўрлашда айблов эълон қилинди. Бу ҳақда хабар қилган ҳуқуқ ҳимоячиси Ҳайитбой Ёқубовга кўра, тергов жараёнида айбланувчининг ҳуқуқлари қўпол равишда бузилмоқда.


Нижний Новгород вилоятининг Викса шаҳар суди яна бир ўзбекистонликка оғир жиноятни содир этганлик айбловини эълон қилди. Айбланувчи хоразмлик Анвар Қурбонбоевнинг укаси Зафар Озодлик билан мулоқотда унинг акаси бу жиноятга умуман алоқадор эмаслигини гапирди. Воқеа тафсилотларини айтган Зафарга кўра, маҳаллий милиция ва суд ходимлари ҳеч қандай исбот-далилсиз 3 ойдан бери акаси Анварни ҳибсда сақламоқда:

- Бизлар қурилишда ишлаймиз. Бир жойни битказдик, хозяинимиз ўтириш ташкил қилди.

Озодлик:
Бу қачон бўляпти?

- Ушлаганига 3 ою 10 кун бўлди-да. Ўтирдик, ичдик... Бизларда 3 йиллик прописка бор. Ман шаҳарга кетдим, у боллар билан қолди, ўтирди, кейин қишлоққа кетган ва у ерда шундай-шундай гап бўлибди, изнасилование. Опаси қичқирган, милиция келган. Бир бола қочган, акам “менда хужжатларим борку”, деб ўйлаб қочмаган.

Озодлик: Яъни менинг айбим йўқ, қўрқадиган жойим йўқ деб қолган.

- Ҳа. Турганда 10 метр қолганда, ичканку, қочган. Уни тутишган, мелисахонага олиб кетишган. 50 кишини ҳам мелисахонада текширган-текширган ва воқеа жойига олиб борган. Қечқурун соат 12ларда фонарик билан 2 қатор қилган 25 болани ў ёққа, 25 таси бу ёққа. Фонарик прожекторида қарашганлар.. Ёнидаги қиз опаси билан “Буми? – Йўқ. Мана буми? – Йўқ. Бунисими? – Ўхшаяпти, деса “Бу ёққа ўт!”, деб 6 кишини ажратиб олган, қолганларни қўйиб юборган. Мелисахонага олиб келиб кўрсатган кейин “Мана бу!”, деб Анварга кўрсатган.

Зафар у қизнинг зўрланганига ҳам шубҳа борлигини айтади. “Терговчи менинг акамннинг пулини олганда”, дейди Зафар. Шу кундан бошлаб Анвар маҳаллий милиция бўлимида қаттик калтакланган. Лекин охирги марта юзлаштирилгандан кейин у қиз Анварни танимаган ва милиция ходимлари уни қўйиб юборишган, дейди Зафар. Шундан 3 кун ўтиб Анварни яна ҳибсга олинди.

- Мен унга билет олиб берган эдим, ҳозир мана билет ҳам куйяпти.

Озодлик: Ҳозир Анвар қаерда?

- Ҳозир шу Викса райони милисахонасининг подвалида ётибди.

Озодлик: Айблов эълон қилиндими?

- Бугун эълон қилинди, шу 135 статья бўйича. Заявление ёздим шуни кутиб ўтирибман, свиданка берар экан “бугун беради”, деди-да, дейди зўрлашда айланаётган Анварнинг укаси Зафар.

Воқеа тафсилотларини билиш мақсадида бу жиноий ишни олиб бораётган терговчига қўнғироқ қилдик.

- Мен сизга ҳеч нарса айтмайман, чунки бу тергов сири. Мен ҳозир бу ишни олиб бораётганим йўқ, уни бошқа одамга топширишди, деди Викса шаҳар тергов бўлимининг ўзини таништирмаган терговчиси.

Анвар Қурбонбоевнинг ота-онаси илтимосига кўра, Хоразмдан келган ва айбланувчи ҳамда унинг адвокати билан бевосита мулоқотда бўлган “Нажот” инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Ҳайитбой Ёқубов терговда қонунбузарликларга йўл қўйилганини айтади.

- Викса шаҳар судида қамалган йигит билан учрашдим. У айтяптики, мен бу ишни қилмаганман, ўзимни 4 фарзандим бор, виждон азоби қийнади, деяпти. Мени ушлаб 3 кун ичида шундай дўппосладики, ҳозиргача ўзимга келмаяпман, дейди. Ҳақиқатан, унинг башарасига қарасангиз, кўзлари кўкариб кетган, боши айланиши, бўйраклари оғриши, оёғи, қорни оғришидан шикоят қиляпти.

Озодлик: Маҳаллий орган вакиллари билан учрашдингизми? Улар нима деяпти?

- Маҳаллий орган вакиллари мен билан гаплашишни исташмади. Лекин мен у кишининг адвокати Тамара Жиганова билан учрашдим. Адвокати ҳам Анварни милиция калтаклаганини тан олган. Лекин бугун адвокат ўзининг сўзларидан қайтиб Анварни камерадаги бошқа маҳбуслар дўппослаган, деди. Ваҳоланки айбланувчилар тергов давомида алоҳида камераларда сақланиши аниқ.

Озодлик: Мени билишимча, бу жиноят учун у камида 10 йилга қамалиши керак.

- Ҳа. Камида 10-12 йил олиши керак. Мен унинг ўртоқлари, адвокати билан гаплашдим, воқеани ўргандим: бу нарса бўлмаган! Мана шу ишни кўриш жараёнида 4-нчи терговчи алмашяпти. Алмашиши сабабини ҳеч ким айтмаяпти. Менимча, улар фалсификация бўлаётганини кўриб бу ишни олишмаган. Энг ёмони, шу иш давомида 50 яқин одам дўппосланган, жазоланган. Россия милициясига ким ҳуқуқ берган эканки буларни дўппослашга?! Наҳотки уларда қонунлар бўлмаса? Ўзини демократик деб тан олган давлатда шу ҳолатлар юз беряпти. Шуни айтиш керакки бугунги кунда Россиянинг ҳар бир шаҳар қишлоғида ўзбек йигитлари қамаляпти.

Озодлик: Сабаби нимада деб ўйлайсиз, нима учун шундай бўляпти?
- Бу охирги пайтларда Россия давлатининг сирли равишдами, ўзининг ҳуқуқ тартибот органларига фармойишими, шундай ҳолатлар кўпаймоқда. Чунки улар билан суҳбат қилсангиз учдан бири ўзини бегуноҳ эканини айтади. Россия Жиноят Кодексининг 131-135 моддаларининг ҳаммаси мана шу жинсий тажовуз билан боғлиқ нарсаларни қўллашяпти. Яъни энг оғир жиноятларни бўйнига иляпти. Лекин бизнинг ҳукуматимиз ҳам Россяида шунинг олдини олиш учун чора кўрмаяпти , дейди “Нажот” инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Ҳайитбой Ёқубов.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG