Линклар

Тюмен вилояти мусулмонлар диний бошқармаси 10 октябр куни Россиянинг Тюмен шаҳрида отиб кетилган “Нур Ислом” масжиди имоми, ўзбекистонлик диндор Исомитдин Акбаров оиласига ёрдам бериш учун махсус Жамғарма ташкил этилаётганини маълум қилди.

Бу ҳақда хабар қилган бошқарма бошлиғи Галимжан Бикмуллинга кўра, Новий Уренгой масжиди имом-хатиби марҳум Исомиддин Акбаровнинг 10 нафар фарзанди етим қолган.

- Мен унинг иккинчи хотини ҳомиладор эканлиги тўғрисида бугун хабар топдим. Унинг аёллари ҳеч қаерда ишламаса, ким уларга ёрдам кўрсатади? Шунинг учун унинг оиласига доимо ёрдам бериб турувчи жамғарма тузилиши керак, деб ҳисоблайман, деди Галимжан Бикмуллин.
XS
SM
MD
LG