Линклар

Афғонистонда амалга оширилган учта ҳужуми оқибатида НАТО етакчилигидаги халқаро коалиция кучларининг етти аскари нобуд бўлди.

Уч нафар хорижлик ҳарбий Афғонистон ғарбида, йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида ҳалок бўлди.

Коалиция кучларининг яна тўрт аскари Афғонистон жануби ва шарқида исёнчилар уюштирган ҳужумлар пайтида нобуд бўлди.

Халқаро коалиция кучлари ҳалок бўлган аскарлар қайси давлат фуқаролари экани ҳақида бошқа маълумот тарқатмади.

Афғонистонда шу ойнинг ўзида 35дан ортиқ хорижлик аскари нобуд бўлди.

Афғонистонда тўққиз йилдан бери олиб борилаётган ҳарбий амалиётлар давомида 2010 йил Халқаро коалиция кучлари энг кўп талафот кўрган йил бўлди.
XS
SM
MD
LG