Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:54

Афғонистонда биринчи темир йўл қурилиши ниҳоясига етмоқда


Жаҳон Банки молиялаштираётган темир йўл лойиҳасини Ўзбекистон амалга оширмоқда.
Жаҳон Банки молиялаштираётган темир йўл лойиҳасини Ўзбекистон амалга оширмоқда.

Афғонистонда 75 километрга чўзилган Хайратон –Мазори Шариф темир йўл участкасини қуриш ишлари ниҳоясига етмоқда. Афғон расмийларига кўра, янги темир йўлининг ишга туширилиши Ўзбекистон чегарасидан юклар оқимини сезиларли даражада ортишига имконият яратади.


Қиймати 165 миллион долларга тенг бўлган бу лойиҳа Ўзбекистон ҳукумати кўмагида амалга оширилмоқда.
Қурилиш ишлари режага мувофиқ шу йил оҳирида тугалланиши керак.

Агар бу лойиҳа амалга ошса Афғонистон ўзининг биринчи темир йўлига эга бўлади.

Хайратон-Мазори Шариф темир йўли қисқа бўлишига қарамай, бу лойиҳанинг Афғонистон учун аҳамияти катта.
Мамлакат расмийларига кўра, янги темир йўлининг ишга туширилиши Ўзбекистон чегарасидан юклар оқимини сезиларли даражада оширишга имконият яратади.

- Ушбу темир йўл юклар оқимини икки баравар тезлаштиради. Янги йўл қурилса вагонлар чегарада тўхтаб қолмайди,- дейди Афғонистоннинг Мазори Шариф шаҳри жойлашган Балҳ вилояти ҳокимининг иқтисодий маслаҳатчиси Аҳмад Вали Сангар.

Ҳозир эса Афғонистонга юк олиб келаётган вагонлар Ўзбекистон чегарасида тўхтайди, у ердан юк машиналарида олиб ўтилади.

Чегарада юкларни вагонлардан юк машиналарига ортиш, божхона текширувлари, буларнинг хафталаб вақтни олиши мумкин.

Йил оҳирига қадар қурилиб битказилиши кутилаётган янги афғон темир йўли бундай тўхтаб қолишларга чек қўяди. Юклар тўппа-тўғри Мазори Шариф аэропорти яқинидаги юк терминалига етказилади, у ердан эса юк машиналари ёки учқичларда мамлакатнинг бошқа жойларига олиб ўтилади.

Ушбу лойиҳа Осиё тараққиёт банки тарафидан молияланмоқда. Банк темир йўл қурилиши Афғонистоннинг иқтисодий ривожига туртки беради деган ишончда 165 миллион долларлик маблағ ажратди.

Хайратондан Мозори Шрифга чўзилган темир йўл кейинчалик Марказий Осиё мамлакатлари учун денгизга, Жанубий Осиё портлари ва бозорларига чиқадиган йўлга айланиши мумкин.

Аҳмад Вали Сангарнинг айтишича, ҳозир Эрон Афғонистон чегарасигача борадиган темир йўлини қурмоқда. Эроннинг Хаф шаҳрини Хирот билан боғловчи 190 километр узунликдаги темир йўлнинг учдан бир қисми ётқизиб бўлинган.

- Агар келажакда Хирот ва Мазори Шариф ўртасида темир йўли қуриладиган бўлса Афғонистон Марказий Осиёни Форс кўрфази ёки Ҳинд уммони бандаргоҳлари билан боғловчи транзит давлатга айланиши мумкин,- дейди Сангар.

Лекин келажакда бу амбицияларнинг амалга оширилиши биринчи навбатда Афғонистонда барқарорликнинг нақадар таъминалинишига боғлиқ.
XS
SM
MD
LG