Линклар

logo-print

Чили президенти мамлакат конларидаги шароит яхшиланишини ваъда қилди


Чили Президенти Себастян Пинера мамлакат шахта конларида хавфсизлик чоралари қайта кўриб чиқилишини ваъда қилди.

Пайшанба куни ер остидан қутқариб олинган кончилар билан касалхонада учрашар экан Пинера: "Бундан буён "Сан Хосе" конидаги каби ўта аянчли шароитларда ҳеч ким ишламайди", деди.

Чилида ер остидаги конда август ойидан буён қамалиб, бир неча юз метр чуқурликда қолиб кетган 33 кончи чоршанба куни тор туйнук орқали махсус мослама ёрдамида бирма бир тортиб олинган эди.

700 метр чуқурликда қолиб кетган чилилик кончилар 69 кун ер тагида қолиб кетди ва уларнинг тирик қолиши мўъжиза, деб таърифланмоқда.

Кон тубидаги қоронғуликдан уларнинг баъзилари кўз, тиш касали, бошқалари эса ўпка касаллигини орттиришган.

Чили Соғлиқни сақлаш вазири қутқарилган кончиларнинг соғлиги кутилгандан яхши эканини айтди.
XS
SM
MD
LG