Линклар

Швейцариялик мухандислар Алп тоғлари остида “Готхард” тунелинининг бурғалаш ишларини тугатиши билан дунёдаги энг узун темирйўл тунели пайдо бўлади.

57 километр узунликдаги тунелни қуришдан мақсад Европанинг шимолий ва жануби-шарқий минтақалари ўртасида қатновни тезлаштириш ҳамда автотранспорт қатновидан ифлосланиб бораётган Алп минтақаси экологиясини яхшилашдан иборат.

Мазкур темирйўл тунелининг 2017 йилда фойдаланишга топширилиши режаланган.

Етти миллиард евролик ушбу лойиҳани амалга ошириш ишлари 15 йил олдин бошланган.

15 октябр куни икки минг метр тоғ остида бурғалаш машиналари қолган бир ярим метр қалинликдаги тошни олиб ташлаб, икки томондан бурғаланган тунелларни бир-бири билан туташтиради.

Тантанали маросим Швейцария телевидениеси орқали жонли тарзда кўрсатилади.
XS
SM
MD
LG