Линклар

logo-print

Абдумалик Бобоев иши юзасидан суднинг охирги мажлиси бошланди


Америка овози радиоси мухбири Абдумалик Бобоев

Америка овози радиоси мухбири Абдумалик Бобоев

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман судида “Америка овози” радиоси мухбири Абдумалик Бобоев устидан бошланган маҳкаманинг сўнгги мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Суд залига журналистлар киритилмади.

Абдумалик Бобоев Ўзбекистон Жиноят кодексининг 244, 140, 139, 223-моддалари бўйича: туҳмат ва ҳақорат, Ўзбекистон давлат чегарасидан ноқонуний ўтиш ва жамоат тартибига таҳдид солувчи материалларни тайёрлаш ёҳуд тарқатишда айбланмоқда.

Айдор деб топилса, у беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкинлиги айтилмоқда.

Фарғона.ру ахборот агентлиги ҳукм ўқилиши билан Абдумалик Бобоев ҳибсга олиниши мумкинлигини эҳтимолдан соқит қилмади.

Халқаро эшиттиришлар бўйича АҚШ кенгаши 13 октябр куни Прага шаҳридаги Озод Европа/Озодлик радиоси Бош қароргоҳида бўлиб ўтган йиғинда “Америка овози” радиоси мухбири Абдумалик Бобоев тақдири борасида жиддий хавотир билдириб Ўзбекистонни Бобоевга қўйилаётган айбловларни олиб ташлашга чақирди.
XS
SM
MD
LG