Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:46

Ўзбекистон Тожикистонга тегишли вагонларни ўтказа бошлади


Ўзбекистон томони Тожикистонда қурилаётган Роғун ГЭСИ учун вагонларни ўтказа бошлади.

Тожикистон Темир йўллари ширкати юк ташиш бўлими рахбари Андрей Тропиннинг айтишича,сўнгги бир сутка давомида Ўзбекистондан Тожикистон худудига Роғун ГЭСи қурилишига мўлжалланган мум, шина, кабель юкланган тўққизта вагон ўтказилган. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ҳудудида айни пайтда 1100 вагон тўхтатиб қолинган. Бу вагонларга ёнилғи-мойлаш, қурилиш материаллари, озиқ-овқат, медицина дорилар ва ускуналар ортилганини айтди Тожикистон Темир йўллари ширкати вакили.

Шу билан биргаликда, Андрей Тропин, вагонлар Ўзбекистон худудида бир жойда тўхтаб қолмаётгани, вагонлар комплектовка қилингач бахоли қудрат Тожикистон томонига узатилаётганлигига ҳам урғу берди.
XS
SM
MD
LG