Линклар

Россия президенти 22–23 октябр кунлари Туркманистонга сафар қилади


“Независимая газета” хабарига кўра, Ашхободга ишчи сафари давомида Дмитрий Медведевнинг Туркманистон Президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов билан иқтисодиётнинг стратегик соҳаларида икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик, халқаро муаммолар, шунингдек, энергетика соҳасига оид масалаларни муҳокама қилиши кутилмоқда.

Ишончли манбага асосланиб “Независимая газета”нинг яна маълум қилишича, Ашхободда Россия-Туркманистон ўртасида энергетика соҳасида шартнома имзоланиши режаланмаган.

Таҳлилчилар Медведевнинг сафарини Туркманистон энергетика сиёсатида Россиянинг таъсирини сақлаб қолиш йўлидаги уриниш дея бахоламоқда.
XS
SM
MD
LG