Линклар

logo-print

Раштдаги жанггарилар қуролларни топширига рози бўлди


Тожикистон шарқи Рашт туманида собиқ Брлашган тожик муҳолифати қўмондонлари қўролларини ихтиёрий равишда топширмоқда.

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги мабуот маркази тарқатган маълумотда айтилишича, собиқ Брлашган тожик муҳолифати қўмондонлари Мирзохўжа Ахмадов ва Мулло Садриддинлар республика парпламенти қуйи палатаси раиси Шукуржон Зухуров билан ўтказилган мулоқотдан кейин қуролларини топширишга рози бўлганлар. Икки томонлама келишувга мувофиқ собиқ қўмондонлар икки кун давомида қўл остидаги жанггарилар билан қўролларни топширишлари керак.

Жорий ийл 12 октябр куни республика Бош прокурори Шерхон Салимзода, ўз ихтиёри билан қуролини топширган қуролланган гурух аъзолари жиноий жавобгарликдан озод қилинишини баён қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Душанбеда август ойи охирида 25 маҳбус қочди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай республика шарқидаги Рашт туманида ҳарбийлар колоннасига уюштирилган ҳужумда 25 аскар халок бўлди.

Тўрт кундан кейин Мудофаа вазирлигининг вертолёти ҳалокатга учраб, яна йигирмадан ортиқ аскар ва зобитлар нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG