Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:39

Покистон Кобул ва толиблар ўртасидаги музокарага ёрдам бериш истагини билдирди


Покистон Афғонистон ҳукумати билан Толибон ўртасидаги ярашиш музокараларига ёрдам беришга тайёрлигини айтди.

Брюссел шаҳрида сўзлаган Покистон Ташқи ишлар вазири Шох Маҳмуд Қурайший Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик қарор топиши Исломобод манфаатига мос эканини баён қилди.

- Бу аслида афғонистонликлар ташаббусидир. Улар бунга бошчилик қилиши ва давом эттириши керак. Биз фақат ёрдам беришимиз мумкин холос. Биз Афғонистонда барқарорлик ўрнатилишини истаганимиз учун бу жараёнда воситачилик қилишимиз мумкин. Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатилиши Покистон манфаатидадир,- деди Покистон мулозими.

14 октябр куни НАТО ва АҚШ расмийлари Афғонистон ҳукуматининг толиблар билан тинчлик музокаралари олиб бориш уринишларини қўллаб-қувватлашини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG