Линклар

Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида рўй берган автоҳалокат оқибатида 11 нафар Ўзбекистон фуқароси халок бўлди.

Чоршанба куни кечқурун “Олмаота-Екатеринбург” трассасида иккита автобус ва иккита “Камаз” автомашиналарининг тўқнашуви натижасида чиққан ёнғинда Россияга кетаётган “Мерседес” автобусида 10 нафар меҳнат муҳожири ва “Камаз” ҳайдовчиси халок бўлди.

Барча жабрланганлар Ўзбекистон фуқаролари эканлиги айтилмоқда.

Қарағанда йўл полицияси бошлиғи Болат Асимбековга кўра, касалхонага ётқизилган 7 нафар ўзбекистонликланинг барчасига керакли тиббий ёрдам кўрсатилган ва ҳозирда улар қўйиб юборилган.

Автоҳалокатга Ўзбекистондан муҳожирларни Россияга олиб кетаётган “Мерседес” автобуси ҳайдовчисининг ҳаракатлри сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

- “Камаз” автомашинасини тезлаб ўтаётган пайтда “Мерседес” автобуси ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузган. Яъни у машинани бошқараолмай қолган, деди Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбари Владимир Божко Остонада ўтказилган матбуот анжуманида.
XS
SM
MD
LG