Линклар

Абдумалик Бобоевга ҳукм ўқилди


Абдумалик Бобоев энг кам иш ҳақининг 400 баробар миқдорида жаримага тортилди.

Абдумалик Бобоев энг кам иш ҳақининг 400 баробар миқдорида жаримага тортилди.

Абдумалик Бобоев энг кам иш ҳақининг 400 баробар миқдорида жаримага тортилди. Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман суди “Америка овози” радиоси мухбири Бобоевни туҳмат ва ҳақорат қилганлик, жамоат тартибига таҳдид солувчи материалларни тайёрлаганлик ва тарқатганликда айбдор, деб топди.


Маҳкама жараёнини кузатган Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов суд ҳукми ҳақида Озодликка буларни маълум қилди.

- Демак, Абдумалик Бобоев устидан чиқарилган ҳукм шундан иборат бўлдики, 223-модда олиб ташлансин, яъни чегарани ноқоқнуний кесиб ўтганлиги масаласида. Лекин 139, 140 ва 244-модда бўйича айбор, деб эълон қилинди. Мана шу учта модда бўйича жами 400 минимал миқдордаги иш ҳақини жарима қилиб қўйилди бўйнига. Бошқа нима йўқ,- деди Суръат Икромов.

Абдумалик Бобоев Ўзбекистон Жиноят кодексининг 244, 140, 139, 223-моддалари бўйича: туҳмат ва ҳақорат, Ўзбекистон давлат чегарасидан ноқонуний ўтиш ва жамоат тартибига таҳдид солувчи материалларни тайёрлаш ёҳуд тарқатишда айбланаётган эди.

Суръат Икромов суд ҳакамлари кутилганидан кўра юмшоқроқ ҳукм чиқарганини халқаро ҳамжамиятнинг Абдумалик Бобоевни ҳимоя қилиш уринишлари билан изоҳлади.

Қатор халқаро ташкилотлар Бобоевнинг устидан жиноиш иш очилганини танқид қилиб келаётган эди.

Хусусан, Халқаро эшиттиришлар бўйича АҚШ кенгаши ҳам 13 октябр куни Прага шаҳридаги Озод Европа/Озодлик радиоси Бош қароргоҳида бўлиб ўтган йиғинда “Америка овози” радиоси мухбири Абдумалик Бобоев тақдири борасида жиддий хавотир билдириб Ўзбекистонни Бобоевга қўйилаётган айбловларни олиб ташлашга чақирди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG