Линклар

Чегара билмас мухбирлар ўзбек журналистларига ўз дастагини изҳор этди


Қароргоҳи Парижда жойлашган Чегара билмас мухбирлар ташкилоти Ўзбекистонда қолган саноқли мустақил журналистлардан бири Абдумалик Бобоев Тошкент суди томонидан йирик миқдорда жаримага тортилгани юзасидан баёнот чиқариб, қийинчиликларга қарамай Ўзбекистонда фаолиятини давом эттираётган журналистларга ўз дастагини изҳор этди.

Кеча "Америка овози" радиоси мухбири Бобоев Ўзбекистон Жиноят Кодексининг жамоат хавфсизлиги ва тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш ва тарқатиш, туҳмат, ҳақорат ва чегарани ноқонуний кесиб ўтиш бандлари бўйича айбли деб топилиб, 400 минимал иш ҳақи (18 миллион 86 минг сўм) миқдорида жаримага тортилган эди.

Чегара билмас мухбирлар ташкилоти журналистга қўйилган бу айблов бошдан-оёқ сиёсий важларга асослангани, Ўзбекистонда нормал журналистик фаолият ҳукумат тарафидан таҳдид сифатида кўрилишини таъкидлади.

Абдумалик Бобоев қўйилган барча моддалар бўйича 5 йилгача қамоқ жазосига ҳукм этилиш хавфи қаршисида қолаётган эди.
XS
SM
MD
LG