Линклар

logo-print

Ангела Меркел Германияда мултимаданият сиёсатига қарши


Германия канцлери Ангела Меркел мамлакатда мултимаданий жамият қуриш ҳаракатлари ҳеч қандай натижа бермади, деган фикрда.

Потсдамда ўзи етакчилигидаги Христиан-демократлар партияси фаол ёшлари билан учрашув чоғида Меркел хоним бу хулосасини тилга олди.

- Франкфурт шаҳрида 5 ёшдан кичик бўлган 3 боладан иккисининг таржимаи ҳолида муҳожирлик тарихи битилган. Биз 1960-йиллар бошларидан меҳнат муҳожирларини қабул қилишни бошлаган мамлакатда яшаймиз. Ҳозир бу муҳожирлар биз билан яшамоқда ва биз: “Улар биз билан яшамайди ва бир кун келиб яна ғойиб бўлади”, деган ёлғон билан ўзимизни алдашга уринаяпмиз. Турли халқларнинг вакиллари ёнма-ён бахтли ҳаёт кечираётган бир кезда мултимаданийлик концепцияси иш бермайди, - деди Ангела Меркел.

Германия канцлери бу давлатга келаётган муҳожирлар немис жамиятига бирлашиш учун кўп саъй-ҳаракат қилиши кераклигини таъкидлар экан, буни зудликда тил ўрганишдан бошлаши зарарлигини эслатди.

Канцлернинг бу баёноти яқиндагина бир гуруҳ немис сиёсатчилари ҳадемай бу давлатда муҳожирлар билан боғлиқ жиддий муаммолар юзага чиқиши мумкинлигини айтганидан сўнг янграмоқда.

XS
SM
MD
LG