Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:17

Эронда америкалик бизнесмен озод этилди


Эронда америкалик бизнесмен, икки йилдан ортиқ Теҳрон қамоқхонасида сақланган Ризо Тагҳавий озод этилди.

Уни зўравон муҳолиф партиялардан бирининг аъзосига 200 АҚШ доллари миқдорида нақд пул берганликда айблаб, ҳибсга олишган эди. Аммо икки йиллик ҳибс чоғида тадбиркорга расман айблов эълон қилинмаган.

Тагҳавийнинг адвокати Пиер Проспер унинг ҳимоясидаги киши бирор айбни тан олмагани ва ҳануз ўзининг бегуноҳлигини таъкидлашда давом этаётганини айтди. Шунингдек, адвокатга кўра, бу бизнесмен кейинги ҳафталарда АҚШга қайтиши мумкин.

Ризо Тагҳавийнинг ўзи бу пулни унинг Калифорнияда таниши бериб қўйишни илтимос қилгани, пулни олиши лозим бўлган шахс ҳақида эса унинг ҳеч қандай маълумоти йўқлигини таъкидлаган.

АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Ноэл Клэй Теҳроннинг Эвин қамоқхонасида сақланган Тагҳавийнинг озод этилишини Вашингтон олқишлашини айтди.

XS
SM
MD
LG