Линклар

2011 йилдан Венесуэла Белорусга нефт етказиб беради


Венесуэла 2011 йилдан бошлаб, Белорусга 30 миллион тонна нефт етказиб берадиган бўлди.

Бу борадаги шартнома Венесуэла президенти Уго Чевеснинг Минскка ташрифи чоғида имзоланди ва маросимдан сўнг Чавес: “Белорус заводлари кейинги 200 йил ичида ёнилғига муҳтож бўлмайди”, деди.

Айни пайтда томонлар келишув нарх-навоси ҳақидаги маълумотларни ошкор қилгани йўқ.

Москва нефтга экспорт солиғини оширганидан сўнг Минск Вэнесуэладан кўпроқ нефт олишга уринмоқда.

Белорус президенти Александр Лукашенка эса бундай келишув учун Венесуэла президентига яқин дўст оҳангида миннатдорчилик билдирди.

- Қадрли Уго, шундай оғир дамда Белорус халқи учун кўрсатган мислсиз ёрдаминг учун яна бир карра миннатдорчилик билдираман. Хотирласанг керак, бир вақтлар сен менга: “Бизга суянишингиз мумкин”, деган эдинг. Айни пайтда сиз венесуэлаликлар бизга қилган бу яхшилигингизни биз нимагаки қодир бўлсак — биз эса кўп ишларга қодирмиз — шу қодир бўлганимиз қадар қайтаришга тайёрмиз, - деди Белорус президенти.

Айни пайтда Чавес ҳам бундай сўзларга муносиб тарзда миннатдорчилик изҳор қилар экан, Лукашенка декабрда бўладиган президентлик сайловида бемалол ғалаба қозониб, яна бир муддат президентликда қолишига ишончи комил эканини айтди.

XS
SM
MD
LG