Линклар

logo-print

ФИФА нинг икки расмийси пора талаб қилганликда айбланмоқда


Халқаро Футбол Федерацияси ижроия қўмитасининг юқори мартабали икки расмийсига нисбатан пора талаб қилгани учун текширув бошлаганини маълум қилди.

Британияда чоп этиладиган “The Sunday times” нашри журналистлардан бири — ФИФА Ижроия қўмитасининг нигериялик аъзоси Амос Адаму ва Океания Футбол конфедерацияси президенти Рейнолд Темарий пора сўраганини тасдиқловчи маълумотни қўлга киритгани ҳақида ёзди.

Федерация расмийларидан бири ўз расмий лойиҳаси учун сармоя киритишни, иккинчиси эса спорт академиясига пул ўтказишни сўраган.

Порани эса футбол бўйича жаҳон чемпионатига мезбонликни АҚШ қўлга киритишини истаган компаниялар таклиф қилган.

2 декабр куни ФИФА 2018 ва 2022 йилги Футбол бўйича Жаҳон чемпионатлари бўлиб ўтадиган мамлакатларни танлайди.

XS
SM
MD
LG