Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:57

МДҲ энергетиклари қиш муаммоларсиз ўтишига ишонмоқда


МДҲ энергетиклари бу йилги қишни жиддий муаммоларсиз ўтишига ишонч билан қараётганликларини билдирди. Бу ҳақда матбуот анжуманида хабар қилган Россия энергетика вазири, МДҲ давлатлари электр-энергетика кенгаши президенти Сергей Шматко, одатда, энг йирик муаммолар Марказий Осиё сув-энергетика комплексида вужудга келишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

15 октябрда Киевда бўлиб ўтган МДҲ давлатлари электр-энергетика кенгашининг 38-йиғилишида мамлакатларнинг энергетика раҳбарлари ўзларининг асосий эътиборларини қишқи мавсум билан боғлиқ муаммоларга қаратди.

МДҲ давлатлари электр-энергетика кенгашининг навбатдаги 39-анжумани келаси йилнинг 20 майида Қозоғистонда ўтказилиши режалаштирилди.

МДҲ давлатлари электр-энергетика кенгаши таркибига Россия, Украина, Озарбайжон, Арманистон, Белорус, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон давлатлари энергетика соҳаси раҳбарлари киради.
XS
SM
MD
LG