Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:48

Аҳмадийнажод: "Ғарбнинг Эрон билан сўзлашишдан ўзга йўли йўқ"


Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод қудратли давлатларнинг ядровий дастур борасида Теҳрон билан музокара қилишдан ўзга чораси йўқ, деган ишончда.

Томонлар ўртасидаги музокаралар 2009 йил октябрида узилиб қолган эди.

- Биз бошиданоқ энг тўғри йўл Эрон билан сўзлашиш, деган эдик, - деди давлат расмий телевидениеси орқали берилган жонли кўрсатувда Эрон президенти.

Шунингдек, у ўз гапига: “Сизнинг бошқа йўлингиз йўқ”, деган гапни ҳам қўшиб қўйди.

Европа Иттифоқи расмийлари Эронга 15-18 ноябрдан бошлаб, АҚШ, Британия, Хитой, Франция, Россия ва Германия билан сўзлашувларни бошлашни таклиф қилган эди.

БМТ Хавфсизлик кенгаши Эронга нисбатан санкцияларнинг тўртинчи босқичини жорий этган эди.

XS
SM
MD
LG