Линклар

Эронда афғонистонлик чегарачилар ҳибсга олинди


Эрон полицияси қўмондони Ҳуссайн Зулфиқорий айтганига асосланиб ISNA ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон чегарачилари Афғонистоннинг етти нафар чегара полицияси ходимини, жумладан, олти нафар зобитни Эроннинг Систон-Балучистон вилоятида чегарадан 50 метр ичкарида қўлга олган.

Ҳозирда бу воқеа юзасидан текширув олиб борилмоқда.

Афғонистоннинг Фараҳ чегара вилояти полицияси матбуот вакили Муҳаммад Фақир Аскар Эронда ҳибсга олинганлар орасида тўрт нафар чегара полицияси ходими ва бир полиция зобити ҳам борлигини айтди.

Муҳаммад Фақир Ассошиэйтед пресс ахборот агентлигига бу воқеа “беш кун олдин”, яъни, чегара патрул назоратчилари бўрон пайтида Эрон ҳудудига янглиш ўтиб қолган пайтда содир бўлганини айтди.
XS
SM
MD
LG