Линклар

logo-print

Саудия хавфсизлик хизматлари Францияни огоҳлантирди


Франция Европага террор таҳдиди борлиги ҳақида Саудия Арабистони бир неча кун олдин огоҳлантирганини айтди.

Якшанба куни радио ва телевидениега интервью берган Франция Ички ишлар вазири Брис Ортефе Саудия хавфсизлик хизматлари Ал-Қоиданинг Араб ярим оролидаги гуруҳи “фаоллашгани ёки фаол ҳаракат қилишни режалаган бўлиши мумкинлигини” ва Европани, хусусан, Францияни нишонга олишни мўлжаллаётган бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирганини айтди.

Ички ишлар вазири Францияда хавфсизликка таҳдид даражаси юқори поғонадан бир даражада паст эканини айтди.

Сўнгги ҳафталар давомида Ғарбнинг хавфсизлик хизматлари расмийлари Ал-Қоида Европада ҳужумлар амалга оширишни режалаётган бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириб келмоқда.
XS
SM
MD
LG