Линклар

Кўрфаз ҳамкорлик кенгаши ва Туркия ўртасида сўзлашувлар бўлиб ўтди


Кувайт шаҳрида Кўрфаз ҳамкорлик кенгашига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари ва Туркия ўртасида янги музокаралар бўлиб ўтди.

Учрашувдан мақсад ўзаро иқтисодий ва сиёсий алоқаларни кенгайтиришдан иборат.

Ташкилот Бош котиби Абдулраҳмон ал-Аттия томонлар ҳамкорлик бўйича айрим соҳаларда муваффақиятга эришган бўлишига қарамай, эркин савдо бўйича келишувга эришиш учун ҳали тўсиқлар мавжуд эканини айтди.

Кўрфаз ҳамкорлик кенгаши ва Туркия 2008 йилда стратегик ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандуми имзолаган.

Кўрфаз ҳамкорлик кенгашига Бахрайн, Кувайт, Бирлашган Араб Амирликлари, Уммон, Қатар, ва Саудия Арабистони аъзодир.
XS
SM
MD
LG