Линклар

logo-print

Пентагон WikiLeaks сайтида махфий ҳужжатлар ошкор этилишига тайёргарлик кўрмоқда


АҚШ Мудофаа вазирлиги Ироқ уруши билан боғлиқ юз минглаб махфий ҳужжат оммага ошкор этилишига жавоб қайтариш учун 120 кишидан иборат гуруҳ тузилганини маълум қилди.

WikiLeaks интернет сайти октябр ойи охирларида махфий ҳужжатларни ошкор этиши кутилмоқда.

Пентагон матбуот вакили полковник Дейв Лапан Ройтерс ахборот агентлигига ҳужжатлар қачон эълон қилиниши ҳозирча аниқ эмаслигини бироқ Мудофаа вазирлиги жавоб қайтариш учун бугун ёки сешанбага қадар тайёр бўлишини айтди.

Июл ойида WikiLeaks сайти орқали Афғонистон урушига оид 70 мингдан зиёд махфий ҳужжатлар оммага ошкор қилган эди.

Бу АҚШ ҳарбийлари тарихида оммага ошкор қилинган энг кўп махфий ҳужжатлар экани айтилмоқда.

WikiLeaks ушбу махфий ҳужжатларни қаердан қўлга киритганини айтмаган.

Пентагон барча махфий маълумотлар қайтариб берилишини талаб қилган.
XS
SM
MD
LG