Линклар

Россия, Германия ва Франция раҳбарлари учрашади


Франция шимолида жойлашган Довил шаҳрида Россия, Германия ва Франция раҳбарлари ўртасида икки кунлик учрашув бошланади.

Дмитрий Медведев, Ангела Меркел ва Николя Саркози ўртасида бўлиб ўтадиган музокараларда асосий мавзу Европа хавфсизлиги муаммолари, жумладан, НАТО ҳомийлигида Европани ракета ҳужумидан мудофаа қилиш тизимини яратиш масаласи муҳокама этилиши режаланган.

Россия президенти ёрдамчиси Сергей Приходкога кўра, учрашувда Россия ва Европа Иттифоқи давлатлари ўртасида виза тартибини енгиллатиш муаммоси, иқтисодий ҳамкорлик, Эроннинг ядровий дастури, Яқин Шарқ тинчлик жараёни каби масалалар ҳам кўрилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG