Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:02

Тожикистонда уч нафар жанггари йўқ қилинди


Тожикистон Ички ишлар вазирлиги хавфсизлик кучлари Афғонистон чегараси яқинида уч нафар исломий жанггари эканликда гумонланган шахсни йўқ қилганини айтди.

Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Маҳмадулло Асадуллоев айтганига асосланиб Франс пресс ахборот агентлиги хабар қилишича, ўлдирилган шахслар “Ал-Қоиданинг Афғонистондаги террорчилик лагерларида” тайёргарликдан ўтган Тожикистон фуқароларидир.

Сўнгги кунларда Тожикистон шарқидаги Рашт водийсида ўтказилган махсус амалиётларда жанггари эканликда гумон қилинган шахслар ўлдирилгани маълум қилинган эди.

Сентябр ойида ҳарбий автоолоннага қарши пистирмадан ҳужум уюштирилгани оқибатида Тожикистон Мудофаа вазирлигининг салкам 30 нафар аскари ҳалок бўлган эди.

Шу воқеадан кейин Рашт водийсида жанггариларга қарши махсус амалиётлар олиб борилмоқда.
XS
SM
MD
LG