Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:27

Германия, Франция ва Россия президентлари Францияда учрашади


Россия ва Германия етакчилари президент Николя Саркози таклифига биноан бугун Францияда учрашадилар.

Довил шаҳрида бўладиган икки кунлик учрашувлар чоғида уч президентнинг ҳамкорликка оид муҳим масалалар қаторида Европада хавфсизликни сақлаш масалаларини ҳам муҳокама қилиши кутилмоқда.

Хусусан, Франция Президенти Николя Саркози ва Германия Канцлери Ангела Меркел Россия Президенти Димитрий Медведевни НАТОга аъзо мамлакатларни эҳтимолий ракета ҳужумидан мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилишга ундаш ниятида экани айтилмоқда.

Бунга қадар Москва Европанинг баъзи ҳудудларида АҚШнинг ракета ҳужумидан мудофаа тизимлари ўрнатилишини ўз миллий хавфсизлигига таҳдид, дея баҳолаб кескин қаршилик билдирган эди.

Айни масаланинг НАТОга аъзо давлатларнинг ноябрга белгиланган саммитида ҳам муҳокама этилиши кутилмоқда ва хабарларга кўра, Франция ва Германия етакчилари Россия томонини ушбу саммитда иштирок этишга кўндиришга ҳаракат қилади.

XS
SM
MD
LG