Линклар

АҚШ Эронга ҳамкор Хитой компаниялари изига тушди


АҚШ Оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, Вашингтон расмийлари Эрон ядровий дастури соҳасида Теҳрон билан ҳамкорлик қилаётган Хитой компаниялари фаолиятини тўхтатишни сўрамоқда.

“The Washington Post” газетасининг ёзишича, бир неча Хитой компаниялари БМТнинг Эронга қарши санкцияларини бузаётганига Обама маъмуриятининг ишончи комил.

Аммо, қайси компаниялар ҳақида гап бораётгани ошкор қилинмади.

Хитойнинг АҚШдаги элчихонасига кўра, Пекин бу айбловлар борасида суриштирув ўтказишини маълум қилган.

XS
SM
MD
LG