Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:26

Wikileaks энди Ироқ урушига оид ҳужжатларни ошкор этмоқчи


АҚШ Мудофаа вазирлиги Ироқдаги урушга оид юз минглаб ҳужжатларнинг ошкор этилишига муносиб жавоб устида ишлаётган 120 кишилик гуруҳ тузилганини маълум қилди.

Хабарларга кўра, Wikileaks сайти октябр ойи охирларида Ироқ урушига оид яна бир талай ҳужжатларни ошкор қилиш ниятида. Бу ҳужжатларнинг кўпчилиги маҳфий экани тахмин қилинмоқда.

АҚШ Мудофаа вазирлиги расмийси полковник Дэйв Лапэн Wikileaks сайти янги ҳужжатларни қачон ошкор қилиши маълум эмаслиги, аммо, Пентагон бунга муносиб жавобга узоғи билан сешанбага қадар тайёр бўлишини айтди.

Лапэннинг сўзларига кўра, Мудофаа вазирлиги гуруҳи Ироқдаги урушга оид ҳужжатларни кўздан кечириб, асосан, АҚШ нинг жанглар чоғидаги ҳаракатлари ва талофотларига оид ошкор этилиши мумкин бўлган маълумотларга жавоб учун ҳозирлик кўрмоқда.

XS
SM
MD
LG