Линклар

19-20 октябр кунлари Туркманистонга расмий ташриф билан борадиган Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Тошҳовуз шаҳридаги ўзбек ва туркман халқлари дўстлиги фестивалида иштирок этади.

Бу ҳақда туркман интернет нашрлари берган хабарга кўра, дастлаб, 17-19 октябрга мўлжалланган фестивал президент Каримов ташрифи режалаштирилган 19-20 октябр кунларига кўчирилган.

Айни пайтда Каримов ташрифига ҳозирликни кузатаётган туркман мухолиф интернет нашрлари бу тадбир мутлақ маҳаллий ҳокимиятлар зиммасига тушгани ва улардан 2000дан 7000 АҚШ долларига қадар миқдорда пул йиғилганини, жуда қисқа муддат ичида бу пулга ўзбек-туркман чегарасидан Тошҳовуз шаҳрига қадар асфалт йўли тортилганини хабар қилмоқда.

Шунингдек, фестивалда президент Каримов билан бирга 500га яқин ўзбекистонлик меҳмонлар бориши ҳамда қисқа муддат ичида улар учун меҳмонхона, ошхона ва бошқа масканлар ҳозирлангани ҳам хабар қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG