Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:49

Тожикистон Рашт можаросини ўз қудрати билан ҳал қилади


Тожикистон расмийлари хориж давлатлари аралашувисиз малакат шарқида юзага келган вазиятдан чиқа олишини таъкидламоқда.

Бу ҳақда Тожикистон Ташқи ишлар вазири Ҳамрохон Зарифий берган баёнотга кўра, мамлакат ўз имконияти билан Рашт водийсидаги низони қисқа муддат ичида ҳал қилади ва бундан Тожикистон миллий хавфсизлигига ҳеч бир таҳдид йўқ.

Унинг сўзларига кўра, шу вақтга қадар Туркманистон ва Россия Рашт водийсидаги низони ечишда ўз ёрдамини таклиф қилган.

Айни пайтда вазир Рашт водийсидаги беқарорликнинг юзага келишида айрим давлатларнинг қўли борилиги ҳақидаги маълумотларни ҳам инкор қилиб, бу ўша давлатнинг ўз хавфсизлиги учун таҳдид бўлар эди, мазмунидаги изоҳ берди.

XS
SM
MD
LG