Линклар

logo-print

Ўзбекистон йўлсозлари Афғонистонда узунлиги 70 километр бўлган темир йўлини қуриб битказди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норовнинг Афғонистондаги вазият бўйича Тошкентда ўтган давра суҳбатида маълум қилишича, Осиё тараққиёт банки молиявий ёрдами билан қурилаётган темир йўли узунлиги 75 километр бўлади ва у Ҳайратонни Мозори-шариф шаҳри билан боғлайди.

Бу Афғонистон тарихидаги илк темир йўлидир.

Бундан ташқари, вазир Норов, Ўзбекистон орқали НАТО ва АҚШнинг Афғонистондаги қўшинлари учун ноҳарбий юклар олиб ўтилаётганини ҳам яна бир карра қайд этиб, мамлакат ҳудуди орқали Афғонистонга 2003 йилдан 2009 йилга қадар умумий ҳисобда 6 миллион тонна инсонпарварлик ва бошқа мақсадлардаги юклар олиб ўтилганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG