Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:35

Қирғизистон жанубида халқаро комиссия иш бошлади


18 октябрдан Қирғизистонда мамлакат жанубидаги воқеаларни ўрганиш бўйича халқаро комиссия иш бошлади.

Бу ҳақда Бишкекдаги матбуот анжуманида маълум қилган комиссия раҳбари Киммо Килюнен БМТ, Европа Иттифоқи ва бошқа халқаро ташкилотлар билан маслаҳатлашувлар асосида тузилган комиссия таркибига Финляндия, Австралия, Туркия, Франция, Россия ва Буюк Британиялик вакиллар кирганини айтди.

Терговлар холислиги учун унинг таркибига Қирғизистон фуқаролари киритилмагани айтилмоқда.

Айни пайтда комиссия раҳбари уларнинг асосий мақсади фақатгина ҳодиса сабабларини ўрганишдан иборатлигини айтар экан, илк ҳисобот 2011 йил январ-феврал ойларида эълон қилиниши режалаштирилаётганини таъкидлади.

Комиссия аъзолари мандатига оид маълумотлар эса ҳозирча маълум қилинмади.

XS
SM
MD
LG