Линклар

logo-print

Олмаотада яна бир гуруҳ ўзбек қулликдан озод қилинди


Tajikistan/Russia - Tajik labour migrants in Russia, 15Apr2008

Tajikistan/Russia - Tajik labour migrants in Russia, 15Apr2008

Бу ҳақда “Экспресс-К” нашрига таяниб тарқатилган хабарларга кўра, Қозоғистонга кетганидан кейин яқинлар билан алоқаси узилган ўзбеклардан бири бегона телефон рақамидан оиласига қўнғироқ қилган, аммо, аҳволини тушунтиришга улгурмасидан алоқани узишган.

Кейинчалик айни рақамга боғланган яқинлари фарзанди қулликда эканини фаҳмлаган ва қозоқ милициясига мурожаат қилган.

Милиция томонидан озод этилган ўзбек муҳожирларининг ҳар бири 100 АҚШ долларидан сотилгани ва улар, омборхоналардан бирида сақланиб, қурилиш ишларида ишлатилгани аниқланган.

Уларни қул қилганликда айбланиб, 4 киши ҳибсга олингани хабар қилинмоқда. Айни пайтда тергов ишлари учун Олмаота ҳибсхонасида сақланаётгани айтилаётган ўзбеклар иш якунига етгач, Ўзбекистонга жўнатилади.

XS
SM
MD
LG