Линклар

Филиппинга "Меги супер тўфони" ёпирилмоқда


Филлипинда минглаб одам “Меги супер тўфони” деб номланаётган фалокатдан омон қолиш учун ўз уйларини тарк этмоқда.

Соатига 225 километр тезлик билан ҳаракатланаётган тўфон бугун эрталаб мамлакатнинг шимоли-шарқий ҳудудига ёпирилди ва оқибатда бир одам нобуд бўлгани хабар қилинди.

Аммо, соҳлидаги инфратузилмага катта шикаст етган.

Бу мамлакат тарихида сўнгги 4 йил ичида кузатилган энг кучли офат, деб ҳисобланмоқда.

2006 йилги тўфонда мингга яқин одам нобуд бўлган эди.

XS
SM
MD
LG