Линклар

logo-print

Президент Николя Саркозининг нафақа ошириш ниятидан норози одамларнинг иш ташлаш режаси тобора кескинлашиб бормоқда.

Париждаги Орли аэропорти мутасаддилари 19 октябрга белгиланган иш ташлашлар боис шу кунги ички парвозларнинг ярми қисқартирилганини маълум қилди.

Ҳозирда мамлакатдаги 12 йирик завод ва бензи тақсимлаш муассасаларида иш тўхтаб қолган.

Ҳайдовчилар федерацияси аъзоси Тэрри Кордиер норозилик ҳаракатлари кучайиб бораётганини таъкидлаб шундай деди:


- Ҳали яна кўплаб норозилик акцияларига гувоҳ бўласиз. Бу жараёнларга транспорт саноати вакилларидан ҳозиргидан ҳам кўпроқ миқдорда жалб этилади. Шу йўл билан биз ҳукуматнинг ўз чекловларини сусайтиришига умид қиламиз, дейди франциялик ҳайдовчи.

Бунга қадар Франция ҳукумати пенсия ёшини 60 ёшдан 62 ёшга кўтариши ва бу масала чоршанба куни Сенатда овозга қўйилишини маълум қилган эди.

Бундан норози францияликлар 19 октябр куни мамлакат бўйлаб иш ташлаш ўтказилишини эълон қилган.

XS
SM
MD
LG