Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:59

Саркози ва Меркел Лиссабон шартномаси ўзгартирилишини хоҳламоқда


Франция президенти Николя Саркози ва Германия Канцлери Ангела Меркел бюджет камомади меъёрдан ошиб кетган давлатларни жазолаш учун Лиссабон шартномасини ўзгартириш кераклигини айтди.

Меркел янги механизм давлатларнинг бу масалага янада масъулият билан ёндошиш учун ишлаб чиқилиши кераклигини айтди.

Германия раҳбари фикрича, шу боис Лиссабон шартномаси ўзгартирилиши керак.

Саркози ва Меркелнинг қўшма баёноти эълон қилинган бир пайтда Италия Молия вазири Жулио Тремоти Европа Иттифоқи молия вазирларининг Люксембург шаҳрида бўлиб ўтаётган учрашувида Иттифоқнинг бюджет қоидаларини янада қатъийлаштириш хусусида келишувга эришилганини айтди.
XS
SM
MD
LG