Линклар

Венесуэла президенти Эронга сафар қилмоқда


Уго Чавеснинг эронлик ҳамкасби Маҳмуд Аҳмадийнажод билан музокара олиб бориш режаланган. Бу Венесуэла президентининг Эронга тўққизинчи ташрифидир.

Хабарларга кўра, Уго Чавес ва Аҳмадийнажоднинг минтақавий ва халқаро масалалар, шунингдек, сўнгги йилларда Венесуэла ва Эрон ўртасида имзоланган ўнлаб шартномалар қандай бажарилаётганини муҳокама қилишлари кутилмоқда.

Уго Чавес Украинадан кейин Эронга борди.

Киевда Венесуэла президенти украиналик ҳамкасби Виктор Янукович билан учрашди.

Сўзлашув чоғида космонавтика ва энергетика соҳаларида ҳамкорлик масаласи муҳокама қилинди.

Икки давлат раҳбарлари Венесуэланинг нефт ва газ заҳираларини Украина ширкатлари ёрдамида ўзлаштириш ҳақида келишув имзоладилар.

Россия, Беларус ва Украинадан кейин душанба оқшом Теҳронга борган Венесуэла президенти Уго Чавес Эрондан кейин, Сурия ва Португалияга сафар қилишни режалаган.
XS
SM
MD
LG