Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:58

Франция, Германия ва Россия саммити бошланди


Франция шимолидаги Довил курорт шаҳрида Франция президенти Николя Саркози, Германия Канцлери Ангела Меркел ва Россия президенти Дмитрий Медведев ўртасида саммит бўлиб ўтмоқда.

19 октябр кунги музокараларда хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликнинг кун тартибидаги бош мавзу экани айтилмоқда.

Хабарларга кўра, Франция ва Германия раҳбарлари Россия президенти билан НАТО га аъзо давлатларни эҳтимолий ракета ҳужумидан мудофаа қилишга қаратилган янги мудофаа тизими юзасидан келишишга ҳаракат қилмоқда.

НАТОнинг мазкур режаси аъзо мамлакатларни Эрон каби давлатларнинг эҳтимолий ракета ҳужумидан мудофаа қилишни назарда тутади.

Душанба куни Германия канцлери НАТО-Россия ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун имконият борлигини айтди.

- 21 аср туғдираëтган таҳдидларга қарши биргаликда курашиш асосида биз ҳамкорлик учун имконлар топа оламиз. Мен учрашувда қандай қарорга келиниши ҳақида олдиндан бир нарса айта олмайман¸ аммо бизнинг Россия билан ўзаро ишонч барпо этиш истагида эканимизни айта оламан¸ деди бугунги саммит арафасида Германия канцлери.

НАТОга аъзо давлат раҳбарларининг 19 – 20 ноябр кунлари Лиссабонда бўладиган саммитида ҳам ракета ҳужумодан мудофаа тизимининг муҳокама қилиниши белгиланган. НАТО етакчилари бу саммитда Россия президенти Дмитрий Медведевнинг ҳам иштирок этишига умид қилмоқда.
XS
SM
MD
LG