Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:16

АҚШ ва Исроил: Эрон Яқин Шарқ барқарорлигига асосий таҳдид


Қўшма Штатлар ва Исроил эълон қилган янги қўшма баёнотда Эрон Яқин Шарқ барқарорлиги учун “энг катта муаммолардан” бири экани ҳамда Исломий Республика ядровий қуролга эга бўлишининг олди олиниши билдирилган.

18 октябр куни Вашингтонда йилига икки марта бўладиган Стратегик диалог доирасида АҚШ-Исроил расмийлари ўртасида сўзлашувлар бўлиб ўтди.

Эълон қилинган қўшма баёнотда Эроннинг ядровий дастури ва Исроилга қарши гуруҳларнинг Теҳрон томонидан қўллаб-қувватланаётгани борасида “жиддий хавотир” билдирилган.

Ҳужжатда Исроил ва Фаластин, шунингдек, Исроил ва қўшни араб давлатлари ўртасида тинчлик жараёни давом этиши қайд этилган.
XS
SM
MD
LG