Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:13

Афғонистон бўйича юқори даражали учрашувда Эрон вакили қатнашди


Афғонистон бўйича юқори даражали учрашувда Эрон вакили Муҳаммад Али Қанизода ҳам қатнашди.

Бу АҚШ монелик қилмаганидан сўнг амалга ошди. Афғонистонда тўққиз йилдан бери давом этаётган урушга чек қўйиш мақсадида Халқаро “контакт гуруҳи” Рим шаҳрида навбатдаги учрашувни ўтказди.

Бу гуруҳ Афғонистон ҳукумати, НАТО, Европа Иттифоқи, БМТ ва бошқа муҳим давлатлардан иборат.

Халқаро “контакт гуруҳи”нинг Эрон вакили иштирок этган бу галги учрашувида Афғонистонда қандай муваффақиятга эришилгани муҳокама этилди.

АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Ричард Холбрук мазкур учрашувда Эрон вакилининг иштирок этиши Вашингтондан сўралганини ва бунга ижобий жавоб берилганини айтди.

Холбрук ва бошқа вакиллар музокараларда фақат Афғонистон муҳокама қилингани, Теҳроннинг мунозарали ядровий дастури кўтарилмаганини таъкидладилар.
XS
SM
MD
LG