Линклар

Тожикистон алюминий заводи Ўзбекистонга 228 миллион 300 минг долларлик зарар етказди


Тожикистондаги алюминий заводи етказган зарарини аниқлаш бўйича Сурхондарё вилоятида экологик-иқтисодий текширувлар ўтказган ўзбекистонлик экспертлар шундай хулосага келди.

Бу ҳақда Регнум ахборот агентлигига Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг матбуот хизмати маълум қилди.

Сурхондарё вилоятининг Денов, Жарқўрғон, Сариосиё ва Узун туманларида 1997, 1999, 2001 ва 2003 йилларда атроф-муҳит ва одамлар саломатлигига етказилган зарарни аниқлашда Ўзбекистоннинг қатор ташкилотлари иштирок этган.
XS
SM
MD
LG