Линклар

Мумбай ҳужумида Покистон махфий хизмати айбланмоқда


Мумбайдаги Тож Маҳал меҳмонхонаси террор ҳужумларининг асосий нишони бўлган эди.

Мумбайдаги Тож Маҳал меҳмонхонаси террор ҳужумларининг асосий нишони бўлган эди.


Покистон махсус хизмати ўз зобитларининг 2008 йили Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида амалга оширилган террор ҳужумини режалашда фаол қатнашганига оид пайдо бўлган янги айбловларни инкор этди. Мумбайдаги бир қатор жамоат иншоотлари¸ хусусан ҳашаматли меҳмонхоналарга уюштирилган ҳужум оқибатида 166 одам нобуд бўлган эди.

Британиянинг Guardian газетасига кўра¸ мазкур ҳужумни уюштиришда қатнашган асли покистонлик АҚШ фуқароси Дэвид Ҳедли Ҳиндистон терговчиларига Мумбайдаги ҳужумларни амалга оширган Лашкари Тойиба аъзолари билан шахсан Покистон махфий хизмати офицерлари иш олиб борганини айтган.

Британия нашрига мазкур айблов бўйича изоҳ берган Покистон махфий хизмати - ISI ( Inter Services Intelligence) матбуот хизмати раҳбари уни "асоссиз" дея атади.

Отаси покистонлик¸ онаси америкалик бўлган Ҳедли март ойида АҚШ суди томонидан террорчиликда айбдор деб топилган эди.
XS
SM
MD
LG