Линклар

logo-print

Daewoo Energy Устюртда иш бошлашга ҳозирланмоқда


Хитой ва Корея ширкатлари Ўзбекистондаги газ секторида Газпром билан рақобатни кучайтирмоқда.

Хитой ва Корея ширкатлари Ўзбекистондаги газ секторида Газпром билан рақобатни кучайтирмоқда.


Жанубий Кореяга қарашли Daewoo International ширкати тармоқларидан бири Daewoo Energy Central AsiaЎзбекистон ҳукумати билан имзоланган шартномага мувофиқ 2011 йили Устюрт минтақасидаги Қосқудуқ ва Ашибулақ инвестиця блокларида углеводород разведкаси ва бурғулаш ишларини бошлайди.

Бу ҳақда хабар берган Daewoo Energy расмийси¸ ўз ширкати мазкур ишни амалга оширадиган пудратчилар учун тендер эълон қилинганини қўшимча қилди.

- Тендерни 15 октябр куни эълон қилдик. Белгиланган қоидага кўра¸ бу жараëн 45 кун давом этади ва тендер ғолиби аниқланади. Сўнгра Ўзбекистонда бюрократия кучли бўлгани боис¸ икки ойлик баҳолаш жараëни бошланади. Сўнгра шартнома имзоланилади ва бевосита бурғулаш келаси йил ўрталарига бориб¸ бошланса керак¸ дейди Daewoo Energy расмийси-

Ўзбекнефтгаз ва Daewoo International ўртасида имзоланган шартномга кўра¸ Корея ширкати келаси 5 йил ичида Устюртдаги геологоразведка ишларига 40 миллион доллар сармоя ëтқизади ва бу маблағнинг 27 миллион 600 минг доллари биринчи уч йил ичида киритилиши шарт. Акс ҳолда¸ ўзбек томони шартномани бекор қилиш ҳаққига эга.

Ҳозирда Қорақалпоғистоннинг Устюрт минтақасидаги геологоразведка ва бурғулаш жараëнида Россия¸ Хитой ва Жанубий Корея ширкатлари иш олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG